Таэквандо ВТФ спорт тури бўйича Бухоро шахрида 2002-2004- йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Олимпия чўққилари Республика Чемпионатида ТИОЗМИ ўқувчилари.

2019 йил 30-31 май кунлари Таэквандо ВТФ спорт тури бўйича Бухоро шахрида 2002-2004- йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Олимпия чўққилари Республика Чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати ўқувчилари Абдураимов Мамур 59 кг вазнда ҳамда Ҳайдаров Сарвар 78 кг вазнда фахрли 3-ўринларни эгаллаб қайтишди. Ушба ўқувчилар мактаб-интернати маъмурияти томонидан хам муносиб тақдирланди.