2019 йил 8-9 июнь кунлари САМБО кураши бўйича катталар ўртасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Автомобилчи Тўхта бобо Қодиров хотирасига бағишланган Сурхондарё вилояти биринчилиги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада ТИОЗМИ дан Пардаева Машҳура 57 кг вазнда 2-ўрин, 64 кг вазнда Исматова Гулмира 2ўрин, Абдухалимов Фатхиддин 57 кг вазнда 2-ўрин, Қозоқов Жонибек 90 кг да 2-ўрин, Абдужалилов Аваз 62 кгда 3-ўрин, Хўжақулов Шахзод 74 кг вазнда 3-ўринларни эгаллаб қайтишди.

