
2019 йил 28 май куни Турон якка кураши бўйича Спорт ойлиги ҳамда 1 июн “Халкаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан 2006-2008 йилларда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ўртасида Тойлок мактаб- интернат биринчилиги бўлиб ўтди. Ушбу мусобакада Самарканд вилоятининг барча туманлардан спортчилар иштирок этдилар. ТИОЗМИ ўқувчилари Умурзоқов Искандар 32 кг вазнда 1 ўрин, Тохиров Далер 35 кг да 1 ўрин, Сувонқулов Элёр 33 кг вазнда 3 ўрин, Қахрамонов Фирдавс 27 кг вазнда 2 ўринни эгаллашди.

