Ушбу кун бизга сабоқ берган, ҳаёт сўқмоқларидан одимлаб боришимизда устозлик қилган ва бу вазифани айни пайтда ҳам шараф билан бажариб келаётган инсонларни касб байрамлари билан табриклашга ошиқамиз.
Бир неча йилдирки, юртимизда 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочадиган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини берадиган мўтабар зот – ўқитувчи ва мураббийларимизга бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин, деймиз!
Тойлоқ ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернати 1-октябр ўқитувчи мураббийлар куни муносабати билан бир нечта фахрий устозларни таклиф этиб улар билан биргаликда самимий дил изхорларини йўллашди. Мактабимиз жамоаси номидан фахрий устозларга ташаккурномалар ва совғалар берилди.
Ўз навбатида ТИОЗМИ жамоасининг барча ўқитувчи мураббийларига эсталик учун соғалар топширилди.

