Category Archives: Yangiliklar
Yangiliklar
2017 йил 29 ноябр – 1 декабр кунлари Қозоғистоннинг Астана вилояти Шучинск шахрида Эркин-кураш бўйича Халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу мусобақада Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатиларидан 225 нафардан ортик қатнашчи қатнашдилар. Тойлок Олимпия заҳиралари коллежидан 1-курс талабаси Ахмедова Шохида 53 кг вазн тоифасида иштирок этиб, фахирли 3- ўринни эгаллаб қайтди.
Yangiliklar
2017 йил 4 – 7 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган Юнон-рум кураши бўйича Халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу мусобақада 7 дан ортиқ Давлатлардан ( Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Туркманистон)200 нафардан зиёд қатнашчи иштирок етди. Тайлок Олимпия заҳиралари коллежидан 4 нафар иштирокчи қатнашиб, улардан Тошназаров Қувончбек 45 кг вазн тоифасида фахрли 3- ўрини, Эшпулатов Нодир эса 65 кг вазн тоифасида 2- ўринни эгалладилар.
Yangiliklar
2017 йил 30 ноябрь -4 декабрь кунлари Туркия давлатининг Истанбул шахрида Кураш бўйича катталар ўртасида 11-Жахон Чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли турнирда Осиё, Африка, Европа ва Америка қитъасидан қирқдан зиёд мамлакатнинг 433 нафар полвони (311 та эркак, 122 та аёл) иштирок этди. Тайлоқ олимпия заҳиралари коллежидан Исматова Гулмира 70 кг вазнда 3-ўринни эгаллаб қайтди. 2010 йил Тайлоқ олимпия заҳиралари коллежи битирувчилари Расулов Камолиддин 81 кг вазнда 1-ўрин, Рўзиева Малоҳат 87 кг вазнда 2- ўрин, Эсанова Мафтуна 78 кг вазнда 3-ўринларни эгаллаб юртимиз байроғини янада юқори кўтаришда ўз ҳиссаларини қўшдилар. Жахон Чемпионатида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси таркимб билан иштирок этиб (7 нафар эркак, 8 нафар аёл), жами 21 та (10 та олтин, 5та кумуш 6тиа бронза) медални қўлга киритишди.
2017 йил 09-12 ноябрь кунлари Навоий шахрида Миллий кураш бўйича 1997-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Кубогида бўлиб ўтди. Унда Тайлоқ олимпия заҳиралари коллежи 3-курс талабаси Қозоқов Жонибек 81 кг вазнда 1-ўринни эгаллаб қайтди. Хушвақтов Эралибек эса 60 кг вазнда 2-ўринни, Суннатов Шахзод 90 кг вазнда 3-ўринни эгаллаб қайтдилар.
2017 йил 27-30 сентябрь кунлари Тошкент вилояти олмалиқ шахрида Миллий кураш бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионатида Тойлоқ ОЗ коллежи 9-синф ўқувчиси Арифбоев Ойбек 46 кг вазнда 3-ўрин, 42 кг вазнда 1- курс талабаси Мўминов Асқар 2-ўринни эгаллаб қайтишди.
2003-2005 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида 2017 йил 14-16 ноябрь кунлари Андижон шахрида бўлиб ўтган Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон Кубогида Тайлоқ олимпия заҳиралари коллежи ўқувчиси Яхшибоев Қувончбек 35 кг вазнда 1-ўрин, Ҳалимбоев Озод 32 кг вазнда 3-ўрин, Бектўраев Диёрбек 42 кг вазнда 3-ўринларни эгалладилар.
15-27 сентябр кунлари Туркманистон Республикасининг Ашхабод шахрида Спортнинг 21 туридан бешинчи ёпиқ Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Унда коллеждан маҳоратли спортчилардан Исматова Гулмера, қатнашди.Коллежнинг махоратли спортчиси, Дзюдо, Кураш, Эркин кураш спорт турлари бўйича Осиё ва Жахон чемпиони Гулмира Исматова Туркманча кураш спорт туридан 2-ўрин, Белбоғли кураш спорт туридан 3-ўрин, Бел олиш курашидан 3-ўрин, Самбо курашидан 3-ўринни […]
