2018 йил 24-28 феврал кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шахрида юнон-рум кураши бўйича катталар ўртасида бўлиб ўтган Очиё Чемпионатида Тойлоқ олимпия заҳиралари коллежи методиcти Бахромов Исломжон Исмоил ўғли қатнашиб фахрли 3-ўринни эгаллади ва И ндонезиянинг Жакарта шахрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Author Archives: tayloqozk
23-25 феврал кунлари Тошкент вилояти Олмалиқ шахрида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон Чемпионатида Тойлоқ олимпия заҳиралари коллежи собиқ талабаси Ҳошимов Мафтун 66 кг вазнда 3-ўрин, коллеж мураббийси Эрназаров Қодир +100 кг вазнда фахрли 3-ўринни эгаллаб қайтишди.
2018 йил 22-25 феврал кунлари Бухоро шахрида кураш бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон Чемпионатида Тойлоқ олимпия заҳиралари коллежидан 70 кг вазнда Исматова Гулмира 2-ўринни эгаллаб қайтди.
Yangiliklar
2017 йил 29 ноябр – 1 декабр кунлари Қозоғистоннинг Астана вилояти Шучинск шахрида Эркин-кураш бўйича Халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу мусобақада Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатиларидан 225 нафардан ортик қатнашчи қатнашдилар. Тойлок Олимпия заҳиралари коллежидан 1-курс талабаси Ахмедова Шохида 53 кг вазн тоифасида иштирок этиб, фахирли 3- ўринни эгаллаб қайтди.
Yangiliklar
2017 йил 4 – 7 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган Юнон-рум кураши бўйича Халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу мусобақада 7 дан ортиқ Давлатлардан ( Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Туркманистон)200 нафардан зиёд қатнашчи иштирок етди. Тайлок Олимпия заҳиралари коллежидан 4 нафар иштирокчи қатнашиб, улардан Тошназаров Қувончбек 45 кг вазн тоифасида фахрли 3- ўрини, Эшпулатов Нодир эса 65 кг вазн тоифасида 2- ўринни эгалладилар.
Yangiliklar
2017 йил 30 ноябрь -4 декабрь кунлари Туркия давлатининг Истанбул шахрида Кураш бўйича катталар ўртасида 11-Жахон Чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли турнирда Осиё, Африка, Европа ва Америка қитъасидан қирқдан зиёд мамлакатнинг 433 нафар полвони (311 та эркак, 122 та аёл) иштирок этди. Тайлоқ олимпия заҳиралари коллежидан Исматова Гулмира 70 кг вазнда 3-ўринни эгаллаб қайтди. 2010 йил Тайлоқ олимпия заҳиралари коллежи битирувчилари Расулов Камолиддин 81 кг вазнда 1-ўрин, Рўзиева Малоҳат 87 кг вазнда 2- ўрин, Эсанова Мафтуна 78 кг вазнда 3-ўринларни эгаллаб юртимиз байроғини янада юқори кўтаришда ўз ҳиссаларини қўшдилар. Жахон Чемпионатида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси таркимб билан иштирок этиб (7 нафар эркак, 8 нафар аёл), жами 21 та (10 та олтин, 5та кумуш 6тиа бронза) медални қўлга киритишди.
2017 йил 09-12 ноябрь кунлари Навоий шахрида Миллий кураш бўйича 1997-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Кубогида бўлиб ўтди. Унда Тайлоқ олимпия заҳиралари коллежи 3-курс талабаси Қозоқов Жонибек 81 кг вазнда 1-ўринни эгаллаб қайтди. Хушвақтов Эралибек эса 60 кг вазнда 2-ўринни, Суннатов Шахзод 90 кг вазнда 3-ўринни эгаллаб қайтдилар.
2017 йил 27-30 сентябрь кунлари Тошкент вилояти олмалиқ шахрида Миллий кураш бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионатида Тойлоқ ОЗ коллежи 9-синф ўқувчиси Арифбоев Ойбек 46 кг вазнда 3-ўрин, 42 кг вазнда 1- курс талабаси Мўминов Асқар 2-ўринни эгаллаб қайтишди.
