Author Archives: nafisa

Мактаб-интернати футбол спорт бўлими талабалари Самарқанд вилоят Чемпионати II-лигасида

2018 йил апрел-октябр ойлари оралиғида Самарқанд вилоят Чемпионати II-лигаси бўлиб ўтди. Ушбу Чемпионатда Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати футбол спорт бўлими   3-курс талабалари Анвар Муродов, Шохруз Жалилов ва 2-курс талабаси Отабек Каримовлар Динамо-2 терма жамоаси  аъзолари қаторида тўп суришиб жамоа ҳисобида  фахрли 3-ўринни эгаллашди.

Хабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари Индонезияда III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Бугун Жакартадаги «Gelora Bung Karno Main Stadium»да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир маҳаллий вақт билан соат 18:08да (Тошкент вақти билан 16:08) бошланади. Асосий мусобақаларга эса эртага старт берилади. Эслатиб ўтамиз, III Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк маротаба 54 нафар спортчи билан иштирок этади. Ҳамюртларимиз спортнинг бешта тури: пауэрлифтинг, дзюдо, ўқ отиш, сузиш ва енгил атлетика бўйича баҳсларда ўз омадларини синаб кўришади.

Хабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари Индонезияда III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Бугун Жакартадаги «Gelora Bung Karno Main Stadium»да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир маҳаллий вақт билан соат 18:08да (Тошкент вақти билан 16:08) бошланади. Асосий мусобақаларга эса эртага старт берилади. Эслатиб ўтамиз, III Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк маротаба 54 нафар спортчи […]

Академик эшкак эшиш бўйича Индонезия давлати Палембанг шахрида 2018 йил 16 августдан 2-сентябргача бўлиб ўтган XVIII- Осиё ўйинларида Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатининг ўқувчи битирувчиларининг қатнашгани тўғрисида

Академик эшкак эшиш бўйича Индонезия давлати Палембанг шахрида 2018 йил 16 августдан 2-сентябргача бўлиб ўтган XVIII- Осиё ўйинларида Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатининг ўқувчи битирувчиларининг қатнашдилар. 23- август куни LM4- қайиқда Рахимов Отамурод , Усмонов Зафар, Ҳакимов Шехрозлар  3-ўрин, 24-августда LM 8+ қайиқда Рахимов Отамурод, Усмонов Зафар, Ҳакимов Шехроз, Бахриев Достон, Нажмиев Шохжахон, Хурсандов Достонжонлар […]

Академик эшкак эшиш. Ўзбекистонликлар кумуш медални қўлга киритишди

Индонезиядаги Осиё ўйинларининг олтинчи кунида баҳслар давом этмоқда. Академик эшкак эшиш бўйича саккизталик баҳсларда стартга чиққан спортчиларимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келишди ва кумуш медални қўлга киритишди.

Тойлок ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига 2018-2019 укув йилида укувчилар кабули

Тойлок ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига 2018-2019 укув йилига кириш истагини билдирган укувчи-спортчилар кабулини утказиш урнатилган тартибда таьлим муассасасининг Педагогик кенгаши томонидан тасдикланган кабул комиссияси томонидан амалга оширилмокда. Хужжат топшириш вактида навбатлар пайдо булмаслигига йул куймаслик учун кушимча ходимлар жалб этилган. Етарли услубий, тиббий, маиший шароитлар ва соглом мухит яратилган.