Author Archives: nafisa

Белбоғли кураш бўйича 2000 -2001 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги

2018 йил 28 – 30 ноябр кунлари белбоғли кураш спорт тури бўйича 2000 -2001 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда  Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб- интернати  талабалари Бутунов Сохиб +90 кг вазнда 2 ўрин, Эргашев Шахзод 50 кг вазнда фахрли 3 – ўринларни эгаллаб қайтишди.

Волейбол спорт тури бўйича ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ

2003-2004-2005 йилларда туғилганлар ўртасида Волейбол спорт тури бўйича Вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати ўқувчилари иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллашди.

Юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги

2018 йил 7-11 ноябрь кунлари Тошкент шахрида Юнон-рум кураши бўйича 2002 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Тойлоқ ихтисослаштирилган мактаб-интернати юнон-рум кураши спорт бўлими ўқувчилари қатнашиб фахрли ўринларни эгаллаб қайтишди. Сапаров Афзал 9-синф 45 кг вазнда 2-ўрин Насимов Темур 2-курс 92 кг вазнда 2-ўрин Солиев Давлат 10-синф 71 кг вазнда 3-ўрин […]

Оғир атлетика спорт тури бўйича Ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернат ўқувчилари ўртасида “ОЛИМПИЯ ЧЎҚҚИЛАРИ” мусобақаси

2018 йил 8-12 ноябр кунлари Хоразм вилояти Урганч шахрида Оғир атлетика спорт тури бўйича ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернат ўқувчилари ўртасида “Олимпия чўққилари” спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати 10-синф ўқувчиси Амриддинов Шароф 69+ кг вазнда 1-ўринни эгаллаб қайтди.

Бел олиш ва уч кураш спорт тури бўйича Фарғона вилояти Марғилон шахрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубогида Тойлоқ ихтисослаштирилган мактаб-интернати талабалари

2018 йил 27-30 октябр кунлари Фарғона вилояти Марғилон шахрида Бел олиш ва уч кураш спорт тури бўйича  бўлиб ўтган Ўзбекистон кубогида Тойлоқ ихтисослаштирилган мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси Абдусалимов Мухаммад 39 кг вазнда 2-ўрин,  Эшбеков Хуршед 36 кг вазнда 2-ўрин, Мухаммадиев Давр 42 кг вазнда 3-ўрин, Анваров Холмурод 63 кг вазнда 3-ўринларни эгаллаб қайтишди.

23-27 октябр кунлари Фарғона шахрида Юнон -румкураши бўйича 2004-2006 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Кубоги бўлиб ўтди

23-27 октябр кунлари Фарғона шахрида Юнон -румкураши бўйича 2004-2006 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Кубоги бўлиб ўтди. Тойлоқ ихтисослаштирилган мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси Яхшибоев Қувончбек 38 кг вазнда  1-ўрин, 7-синф ўқувчиси Унгаров Акобир 41 кг вазнда 1-ўрин, 8-синф Бектўраев Диёрбек 44 кг вазнда 2-ўрин, 9-синф ўқувчиси Мустофоқулов Жафар 52 кг 5-ўрин эгаллаб қайтишди.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Самарқандаги мусобақа ўзбек спортчилари учун муваффақиятли кечди.

Самарқанддаги эшкак эшиш спорт мажмуасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, параканоэ бўйича Осиё чемпионати, катталар ўртасида Осиё Кубоги ўтказилди. Тойлоқ ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўлими мураббийлари  Тўхтасин ўғли Нурислом С-2 1000 м да 1-ўрин, Тожиев Суннат С-4 500 м да 1-ўринни эгаллашди.26

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Самарқандда қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақалар

Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасида Осиё кубоги, 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, шунингдек, параканоэ бўйича китъа чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда Тойлоқ ихтисослашган мактаб-интернати талабаси  Эргашев Махмадилло  С-4 500 м қайиқда 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидат 3-ўринни эгаллади

Шоҳида Аҳмедова: «Олтинга умид қилгандим, бироз омад етишмади»

Аргентинада давом этаётган ўсмирлар Олимпия ўйинларида аёллар кураши бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилган  Тойлоқ ихтисослашган олимпия мактаб-интернати 2- курс талабаси Шоҳида Аҳмедова кумуш медални қўлга киритди. «Кичик Олимпиада»да Ўзбекистон тарихида аёллар кураши бўйича дастлабки медални қўлга киритган Шоҳида муваффақиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Албатта олтин медалга тайёргарлик кўргандим. Қозоғистон, Венесуэла, АҚШ, Белорусь вакилаларини мағлубиятга […]

Ўсмирлар Олимпия ўйинлари. Шоҳида Аҳмедова кумуш медалга эга чиқди

Тойлоқ ихтисослаштирилган мактаб интернати талабаси Спорт курашларида -49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шоҳида Аҳмедова совриндорлар қаторидан жой олди. Ҳамюртимиз мусобақа давомида Қозоғистон, Венесуэла, АҚШ, Белорусь мамлакатлари вакилларини мағлубиятга учратиб финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи жангда эса у афсуски швециялик рақибасига имкониятни бой берди қўйди ва якунда кумуш медаль билан кифояланди.