2020 йил 27-29 феврал кунлари Нукус шахрида спортнинг Юнон-рум кураши бўйича 2000-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Мусобоқада Республикамизнинг барча вилоятларидан 300 нафар спортчилар иштирок этишди. Тойлоқ ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернати Юнон-рум кураши спортчиларидан
55 кг вазнда Лазиз Тошкенбоев 2-ўринни
60 кг вазнда Ҳайитмурод Эшназаров 3-ўринни
97 кг вазнда Темур Насимов 2-ўринларни қўлга киритди.
Ушбу мусобоқада умумжамо хисобида Тойлоқ ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернати фахирли 3-ўринни эгаллади.

