Самарқаддаги йуриш бўйича марафондаги ТИОЗМИ ғалабаси

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ОММАВИЙ ЮРИШ БЎЛИБ ЎТДИ
Самарқанд эшкак эшиш каналида юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида оммавий юриш марафони ўтказилди. Ушбу марафонда Тойлоқ ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернатининг валейбол бўлими 9-синф ўқувчиси Абдурахмонов Шовкат 1-бўлиб, Турон бўлимининг 11-синф ўқувчиси Мухторов Самаржон эса 2-бўлиб маррага етиб келди ва вилоят спорт бошқармаси мутассадилари томонидан диплом хамда эсталик совғалар билан тақдирланди.