Буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида ўтказилган ижодий кечада туманимизнинг маданият ходимлари ва мактабимиз фаоллари билан биргаликда тадбир ўтказилди.
14-феврал Бобурийлар сулоласининг асосчиси , буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд топган кун. Маълумки, истеъдодли шоир ҳамда давлат арбоби адабиёт ва тарих, мусиқа ва санъатдан яхши хабардор бўлган. У ижод аҳлига, касбу ҳунар соҳибларига самимий эҳтиром кўрсатиб ҳомийлик қилган ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириб борган.

