Шу йилнинг 15-17 ноябр кунлари Қозоғистон Республикаси Чимкент шахрида Турон якка кураш тури бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Жахон кубоги бўлиб ўтди. Ушбу мусобоқада Россия, Қозоғистон, Қирғизистон Тожикистон Республикаларидан 200 га яқин спортчилар иштирок этиб. Бизнинг Тайлоқ ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернати Турон якка кураши спортчиси Давронжон Нормуродов 60 кг вазн тоифасида фахирли 2-ўринни қўлга киритди.

