Monthly Archives: October 2018

Бел олиш ва уч кураш спорт тури бўйича Фарғона вилояти Марғилон шахрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубогида Тойлоқ ихтисослаштирилган мактаб-интернати талабалари

2018 йил 27-30 октябр кунлари Фарғона вилояти Марғилон шахрида Бел олиш ва уч кураш спорт тури бўйича  бўлиб ўтган Ўзбекистон кубогида Тойлоқ ихтисослаштирилган мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси Абдусалимов Мухаммад 39 кг вазнда 2-ўрин,  Эшбеков Хуршед 36 кг вазнда 2-ўрин, Мухаммадиев Давр 42 кг вазнда 3-ўрин, Анваров Холмурод 63 кг вазнда 3-ўринларни эгаллаб қайтишди.

23-27 октябр кунлари Фарғона шахрида Юнон -румкураши бўйича 2004-2006 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Кубоги бўлиб ўтди

23-27 октябр кунлари Фарғона шахрида Юнон -румкураши бўйича 2004-2006 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Кубоги бўлиб ўтди. Тойлоқ ихтисослаштирилган мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси Яхшибоев Қувончбек 38 кг вазнда  1-ўрин, 7-синф ўқувчиси Унгаров Акобир 41 кг вазнда 1-ўрин, 8-синф Бектўраев Диёрбек 44 кг вазнда 2-ўрин, 9-синф ўқувчиси Мустофоқулов Жафар 52 кг 5-ўрин эгаллаб қайтишди.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Самарқандаги мусобақа ўзбек спортчилари учун муваффақиятли кечди.

Самарқанддаги эшкак эшиш спорт мажмуасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, параканоэ бўйича Осиё чемпионати, катталар ўртасида Осиё Кубоги ўтказилди. Тойлоқ ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўлими мураббийлари  Тўхтасин ўғли Нурислом С-2 1000 м да 1-ўрин, Тожиев Суннат С-4 500 м да 1-ўринни эгаллашди.26

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Самарқандда қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақалар

Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасида Осиё кубоги, 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, шунингдек, параканоэ бўйича китъа чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда Тойлоқ ихтисослашган мактаб-интернати талабаси  Эргашев Махмадилло  С-4 500 м қайиқда 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидат 3-ўринни эгаллади

Шоҳида Аҳмедова: «Олтинга умид қилгандим, бироз омад етишмади»

Аргентинада давом этаётган ўсмирлар Олимпия ўйинларида аёллар кураши бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилган  Тойлоқ ихтисослашган олимпия мактаб-интернати 2- курс талабаси Шоҳида Аҳмедова кумуш медални қўлга киритди. «Кичик Олимпиада»да Ўзбекистон тарихида аёллар кураши бўйича дастлабки медални қўлга киритган Шоҳида муваффақиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Албатта олтин медалга тайёргарлик кўргандим. Қозоғистон, Венесуэла, АҚШ, Белорусь вакилаларини мағлубиятга […]

Ўсмирлар Олимпия ўйинлари. Шоҳида Аҳмедова кумуш медалга эга чиқди

Тойлоқ ихтисослаштирилган мактаб интернати талабаси Спорт курашларида -49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шоҳида Аҳмедова совриндорлар қаторидан жой олди. Ҳамюртимиз мусобақа давомида Қозоғистон, Венесуэла, АҚШ, Белорусь мамлакатлари вакилларини мағлубиятга учратиб финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи жангда эса у афсуски швециялик рақибасига имкониятни бой берди қўйди ва якунда кумуш медаль билан кифояланди.

Мактаб-интернати футбол спорт бўлими талабалари Самарқанд вилоят Чемпионати II-лигасида

2018 йил апрел-октябр ойлари оралиғида Самарқанд вилоят Чемпионати II-лигаси бўлиб ўтди. Ушбу Чемпионатда Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати футбол спорт бўлими   3-курс талабалари Анвар Муродов, Шохруз Жалилов ва 2-курс талабаси Отабек Каримовлар Динамо-2 терма жамоаси  аъзолари қаторида тўп суришиб жамоа ҳисобида  фахрли 3-ўринни эгаллашди.

Хабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари Индонезияда III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Бугун Жакартадаги «Gelora Bung Karno Main Stadium»да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир маҳаллий вақт билан соат 18:08да (Тошкент вақти билан 16:08) бошланади. Асосий мусобақаларга эса эртага старт берилади. Эслатиб ўтамиз, III Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк маротаба 54 нафар спортчи билан иштирок этади. Ҳамюртларимиз спортнинг бешта тури: пауэрлифтинг, дзюдо, ўқ отиш, сузиш ва енгил атлетика бўйича баҳсларда ўз омадларини синаб кўришади.

Хабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари Индонезияда III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Бугун Жакартадаги «Gelora Bung Karno Main Stadium»да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир маҳаллий вақт билан соат 18:08да (Тошкент вақти билан 16:08) бошланади. Асосий мусобақаларга эса эртага старт берилади. Эслатиб ўтамиз, III Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк маротаба 54 нафар спортчи […]