Эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати

  1. 2018 йил 22-30 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати  бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларда Осиёдан 16 дан ортиқ Давлатлар спортчилар қатнашдилар. Тойлоқ олимпия заҳиралари коллежидан 2-курс талабалари Давронов Давржон JM4-да 1-ўрин, Нарзимуродов Азизбек JM4 3-ўринни эгалладилар. Катталар ўртасида Осиё Кубоги мусобақаси коллежнинг собиқ талабалари Мухаммадиев Абдулло, Астанов Фаррух, Давронов Уктамлар М4х да 1-ўрин, Нажмиев Шохжахон, Усмонов Зафар, Ҳакимов Шерзодлар М4 да 1-ўрин ,  Нажмиев Шохжахон, Усмонов Зафар, Ҳакимов Шерзод, Бахриев Достонжон, Рахимов Отамурод ва Хурсандов Достонлар М8+ да 1-ўринларни эгаллаб ватанимиз шарафини кўкларга кўтардилар.