Кураш бўйича 2 курс талабаси Пардаева Машҳура 57 кг вазнда 1-ўринни эгаллади.

2018йил 6-10 июнь кунлари Наманган шахрида бўлиб ўтган Сохил кураши бўйича Ёшлар ва қизлар орасида Тойлоқ олимпия заҳиралари коллежи кураш бўлими 2 курс талабаси Пардаева Машҳура 57 кг вазнда 1-ўрин, 2-курс талабаси Эсанов Шахзод 70 кг вазнда 2-ўрин, 3 курс Бобонов Саидаббос 55 кг вазнда 3-ўринни  эгаллашди. Катталар ўртаси 3 курс талабаси Бобонов Саидаҳмад 60 кг вазнда Хушвақтов Эрали 66 кг вазнда 3-ўринларни эгаллаб қайтишди.