Monthly Archives: November 2017

2017 йил 09-12 ноябрь кунлари Навоий шахрида Миллий кураш бўйича Ўзбекистон Кубогида Тайлоқ олимпия заҳиралари коллежи ўқувчи-талабаларининг эришган ютуқлари..

2017 йил 09-12 ноябрь кунлари Навоий шахрида Миллий кураш бўйича 1997-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Кубогида бўлиб ўтди. Унда Тайлоқ олимпия заҳиралари коллежи 3-курс талабаси Қозоқов Жонибек 81 кг вазнда 1-ўринни эгаллаб қайтди. Хушвақтов Эралибек эса 60 кг вазнда 2-ўринни, Суннатов Шахзод 90 кг вазнда 3-ўринни эгаллаб қайтдилар.

2017 йил 27-30 сентябрь кунлари Тошкент вилоятида Миллий кураш бўйича Ўзбекистон Чемпионати

2017 йил 27-30 сентябрь кунлари Тошкент вилояти  олмалиқ шахрида  Миллий кураш бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионатида Тойлоқ ОЗ коллежи 9-синф ўқувчиси Арифбоев Ойбек 46 кг вазнда 3-ўрин, 42 кг вазнда 1- курс талабаси  Мўминов Асқар 2-ўринни эгаллаб қайтишди.

14-16 ноябр 2017 йилда Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон Кубоги 2003-2005 йилларда туғилганлар ўртасида

2003-2005 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида 2017 йил 14-16 ноябрь кунлари  Андижон шахрида бўлиб ўтган Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон Кубогида Тайлоқ олимпия заҳиралари коллежи ўқувчиси Яхшибоев Қувончбек 35 кг вазнда 1-ўрин, Ҳалимбоев Озод 32 кг вазнда 3-ўрин, Бектўраев Диёрбек 42 кг вазнда 3-ўринларни эгалладилар.