2017 йил 4 – 7 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган Юнон-рум кураши бўйича Халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу мусобақада 7 дан ортиқ Давлатлардан ( Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Туркманистон)200 нафардан зиёд қатнашчи иштирок етди. Тайлок Олимпия заҳиралари коллежидан 4 нафар иштирокчи қатнашиб, улардан Тошназаров Қувончбек 45 кг вазн тоифасида фахрли 3- ўрини, Эшпулатов Нодир эса 65 кг вазн тоифасида 2- ўринни эгалладилар.