2017 йил 30 ноябрь -4 декабрь кунлари Туркия давлатининг Истанбул шахрида Кураш бўйича катталар ўртасида 11-Жахон Чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли турнирда Осиё, Африка, Европа ва Америка қитъасидан қирқдан зиёд мамлакатнинг 433 нафар полвони (311 та эркак, 122 та аёл) иштирок этди. Тайлоқ олимпия заҳиралари коллежидан Исматова Гулмира 70 кг вазнда 3-ўринни эгаллаб қайтди. 2010 йил Тайлоқ олимпия заҳиралари коллежи битирувчилари Расулов Камолиддин 81 кг вазнда 1-ўрин, Рўзиева Малоҳат 87 кг вазнда 2- ўрин, Эсанова Мафтуна 78 кг вазнда 3-ўринларни эгаллаб юртимиз байроғини янада юқори кўтаришда ўз ҳиссаларини қўшдилар. Жахон Чемпионатида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси таркимб билан иштирок этиб (7 нафар эркак, 8 нафар аёл), жами 21 та (10 та олтин, 5та кумуш 6тиа бронза) медални қўлга киритишди.