2020 йил 8-феврал куни 2001 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернат очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Ушбу мусобоқада Республикамизнинг Сирдарё, Сурхандарё, Самарқанд вилоятларидан 70 га яқин спортчилар куч синашди.
Мусобоқада 96 кг вазнда
-Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати 11-синф ўқувчиси Шароф Амриддинов 1-ўринни.
-Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати ўқувчиси Дилмурод Муродқулов 2-ўринни.
-Самарқанд ёшлик спорт мактаби ўқувчиси Бегзод Сайфуллаев 3 ўринларни қўлга киритди.
Қизлар ўртасида 81 кг вазнда
Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати ўқувчиси Усмонова Сарвара Мутлоқ чемпионликни қўлга киритди.

