2019 йил 17-20 декабрь кунлари Жиззах шахрида спортнинг Кураш тури бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида шахсий ва жамоавий бахсларда Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Ушбу мусобоқада Мамалакатимизнинг барча вилоятларидан 300 нафар спортчилар иштирок этиб Тойлоқ ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернати Кураш жамоасидан шахсий биринчиликда 60 кг вазнда Бабанов Саидахмад 3-ўринни 90 кг вазнда Қозоқов Жонибек 1-ўринни 100 кг вазнда Бутунов Сохиб 3-ўринни аёллар курашида 57 кг вазнда Пардаева Машхура 3-ўринни 63-кг вазнда Эсанова Сарвиноз 3-ўринларни қўлга киритди. Шуни таъкитлаш жоизки ушбу спортчилар жамоавий бахсларда хам Самарқанд жамоаси сафида гилабга чиқиб умум жамоа хисобида 1-ўринни қўлга киритишди.

