Бугун 5 март 2020 йил Тойлоқ Ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатининг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 7 февральдаги 143 сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тойлоқ туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси инфекционисти Нурмаматов Ҳ иштирокида “Грипп ва коронавирус” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Тойлоқ ИОЗМИ ўқувчилари, ўқитувчилари, тренерлар ва ишчи ходимлари қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

