Буюук шох ва шоир Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги нишонланди

Буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида ўтказилган ижодий кечада туманимизнинг маданият ходимлари ва мактабимиз фаоллари билан биргаликда тадбир ўтказилди.
14-феврал Бобурийлар сулоласининг асосчиси , буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд топган кун. Маълумки, истеъдодли шоир ҳамда давлат арбоби адабиёт ва тарих, мусиқа ва санъатдан яхши хабардор бўлган. У ижод аҳлига, касбу ҳунар соҳибларига самимий эҳтиром кўрсатиб ҳомийлик қилган ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириб борган.